УНИВЕРСИТЕТ ЎРТАСИДА ҚЎШМА ТАЪЛИМ ДАСТУРИ АСОСИДА ҲУЖЖАТЛАР ҚАБУЛ



Диққат!

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ва Приволжск илмий-тадқиқот тиббиёт университети ўртасида қўшма таълим дастури асосида ҳужжатлар қабул қилиш бошланди!

„3 + 3“ қўшма ўқув дастури (талаба 3 босқични ТТА ТФда + 3 босқични ПТТУда ўқийди) битирувчиларга 2 та диплом ва халқаро даражада таълим олиш имконини беради. Ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ҳужжатларни топшириш учун ҳттps://lka.pimunn.net/ hаволаси орқали рўйхатдан ўтилади ҳамда шахсий кабинетга нотариал тасдиқланган паспорт ва аттестат/дипломнинг нусхалари илова қилинади (порталда фамилия, исм, отасининг исми паспортнинг нотариал тасдиқланган нусхада ёзилгандек кўрсатилиши шарт )

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 10 сентябргача қабул қилинади.


Кириш имтиҳонлари 2 босқичда амалга оширилади :

 1-босқич. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан рус тили фанидан ўтказилади. (Рус тилини билиш даражаси камида 30% бўлиши керак).

 2-босқич. ТТА ТФ ҳудудида, қуйидаги фанлар бўйича онлайн тарзда ўтказилади:

  • биология;
  •  кимё;
  •  Рус тили.

 Кириш имтиҳонлари 13 сентябр санасида бўлиб ўтади.

Қўшимча маълумот учун тел: + 99899-447-07-03, + 99897-773-33-70

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз ш.
И. Каримов кўчаси, 64 уй.

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ва Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ўртасида қўшма таълим дастури асосида ҳужжатлар қабул қилиш 10 сентябргача узайтирилди!

 

Порядок_приема_в_ФГБОУ_ВО_«ПИМУ»_Минздрава_России_ПИМУ

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
navroz
sport er
sport ayollar
TIJ