КЛИНИК ОРДИНАТУРА ҚАБУЛИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги 207-сонли буйруғи билан вазирликнинг 2021 йил 19 июлдаги “2021/2022 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида”ги 172-сонли буйруғига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар:
Соғликни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172-сонли буйруғи 9-бандида:
учинчи хатбошисидаги “21 августигача” жумласи “10 сентябргача” жумласи билан алмаштирилсин;
тўртинчи хатбошисидаги “1 сентябргача” жумласи “20 сентябргача” жумласи билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошисидаги “24 августига” жумласи “10 сентябрига” жумласи билан алмаштирилсин;
ўн учинчи хатбошисидаги “4 сентябригача” сўзи “20 сентябригача” сўзи билан алмаштирилсин;
ўн бешинчи хатбошисидаги “6 сентябридан” жумласи “20 сентябридан” жумласи билан алмаштирилсин.
Ўзбекистан Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2021 йил 1-2 июнь кунлари Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида берилган топшириклар ва кенгайтирилган тарзда ўтқазилган 30-сонли йигилиш баёни 132.3-бандига мувофиқ Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида “Хирургия” мутахассислиги учун тўлов-контракт шартномаси (эркин ўринлар) қабул квоталари ҳисобидан “Болалар хирургияси", “Оторинолорингология” ва “Умумий онкология” мутахассисликларига 2 тадан, жами 6 та ўрин қабул квоталари ажратилсин.

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
navroz
sport er
sport ayollar
TIJ