ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИНИНГ КЛИНИК ОРДИНАТУРАСИ (РЕЗИДЕНТУРАСИ)ГА ҚАБУЛ


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 августдаги 207 сонли буйруғига асосан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172 сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ординатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

2021/2022 ўқув йили учун Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалининг клиник ординатураси (резидентураси)га қабул муддати 10 сентябргача (шу куни ҳам) узайтирилди.

Клиник ординатура бўйича қабул комиссиясига топшириш учун зарур бўлган ҳужжатлар рўйхати:
1. Клиник ординатура мутахассислиги кўрсатилган ҳолда институт ректори номига ариза (ариза намунасини рўйхатдан ўтганда юклаб олиш мумкин – юқоридаги ҳавола);
2. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун);
3. Олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг (ёки дипломган кўчирма – Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун) иловаси;
4. 086 У-шаклдаги тиббий маълумотнома;
5. Паспорт;
6. Чет тилини билиш даражаси ҳақидаги миллий (Давлат тест маркази сертификати) ёки халқаро (ИЕЛТС, ТОЕФЛ, Cambridge Ассессмент Энглиш FCE, Гоеthe-Зертификат, ТестДАФ, ДСД, ДЕЛФ, TCF) сертификат (мавжуд бўлса);
7. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ўқишга киришда имтиёз берувчи ҳужжат (мавжуд бўлса).

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2021 йил 19 июлдаги 172 сонли «2021/2022 ўқув йилида клиник ориднатура (резидентура)га қабул қилиш тўғрисида»ги буйруғига асосан клиник ординатурага ўқишга қабул қилишда чет тили бўйича тегишли даражадаги миллий ёки халқаро сертификатга эга абитуриентлар иккинчи босқичда чет тилидан тест синовини топширишдан озод қилинади ва уларга мазкур фан бўйича максимал балл берилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 395 сон «Олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда миллий ҳамда халқаро баҳолаш тизимлари сертификатларини татбиқ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ кириш синовлари (касбий (ижодий) имтиҳон) мажмуасига чет тили фани киритилган магистратура (клиник ординатура) мутахассисликларига ҳужжат топширган миллий сертификат ёки халқаро сертификатнинг қуйидаги даражаларига эга бўлган талабгорларга мазкур фандан имтиҳонларсиз белгиланган максимал балл берилади:
– инглиз тили учун — миллий сертификат ёки International Энглиш Лангуаге Тестинг Сйстем (ИЕЛТС 5,5), Тест оф Энглиш ас а Фореигн Лангуаге (ТОЕФЛ ИБТ 72), Cambridge Ассессмент Энглиш FCE халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари Б2 ва ундан юқори;
– япон тили учун — миллий сертификат ёки Жапанесе Лангуаге Proficiency Тест (ЖЛПТ № 2) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари Б2 ва ундан юқори;
– немис тили учун — миллий сертификат ёки Гоеthe-Зертификат, Деутсчес Спрачдиплом (ДСД), Тест Деутсч алс Фремдспраче (Тест ДАФ) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари Б2 ва ундан юқори;
– француз тили учун — миллий сертификат ёки Диплôме дъЕтюдес эн Лангуе Франчаисе (ДЕЛФ), Тест де Connaissance ду Франчаис (TCF) халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари Б2 ва ундан юқори;
– бошқа тиллар учун — миллий сертификат ёки халқаро имтиҳон тизимлари бўйича тилни билиш даражалари Б2 ва ундан юқори.

Ўқиш муддатининг нормативи: 2 йил

Ўқиш шакли: кундузги

Қабул қилиш тўғрисидаги буйруқ: 2021 йил 20 сентябрь

Ттатфда 2021/2022 ўқув йили бўйича клиник ординатурада ўқув жараёнини бошланиши (республикадаги эпидемиологик вазият ва карантин тартибларини инобатга олган ҳолда): 2021 йил 20сентябрр

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида 2021/2022 ўқув йили учун олий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланиши муносабати билан абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига қулайлик яратиш ҳамда уларни қизиқтирган саволларга тезкор жавоб бериш мақсадида “Call-center” ташкил этилди.

Фуқаролар қуйидаги телефон рақамлари орқали “Call-center” билан боғланиб, ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишлари мумкин.

“Call-center”нинг иш режими:

душанбадан шанбагача – соат 9:00 дан 18:00 гача;

тушлик – соат 13:00 дан 14:00 гача.

Салл сентер: +998955016221
Салл сентер: +998955026221

Ттатф клиник ординатурасига қабул бўйича Масъул котиб – Гулямов Ёрқин Баходирович.

Клиник ординатурага қабул имтиҳонлари икки босқичда амалга оширилади.
– биринчи босқич – мутахассисликга мос фанлар бўйича тест синовлари – 2021 йилнинг 10 сентябрдан 15 сентябрь оралиғида;
– иккинчи босқич – Давлат тест маркази томонидан чет тили бўйича тест синовлари – 2021 йилнинг 16сентябррдан 2сентябрбр оралиғида ўтказилади.

Клиник ординатурага қабул тест синовларини ўтказиш санаси институтнинг расмий веб-сайти орқали эълон қилинади.

МУҲИМ! Тест синови ўтказиладиган ҳудудга киришда тана ҳарорати 37,0 C дан юқорилиги аниқланган иштирокчини тест синовларига киритмасдан далолатнома тузиб, тиббий текширув ўтказиш учун ҳудудга бириктирилган тиббиёт ходимига топширилади. Бунда тиббий текширувидан ўтказилган ва коронавирус касаллиги аниқланмаган (ПЗР – «манфий») иштирокчилар учун тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг тўртинчи куни тест синовлари ўтказилади.

МУҲИМ! Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 декабрдаги 319 сонли қарорининг 2 иловаси билан тасдиқланган “Клиник ординатура тўғрисидаги Низом”га мувофиқ клиник ординатурага кириш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта йўналиш ва муассасада танловда қатнашиш тақиқланади. Акс ҳолда ҳужжатлар қабули бекор қилинади.

2021/2022 ўқув йилида Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали клиник ординатураси (резидентура) бўйича давлат буюртмаси асосида ўқишга қабул қилиш параметрларининг мутахассисликлар бўйича тақсимланиши

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
navroz
sport er
sport ayollar
TIJ