ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТТА ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ УЧУН МАҚСАДЛИ ДОКТОРАНТУРАГА (PHD) ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ


ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ ТТА ТЕРМИЗ ФИЛИАЛИ УЧУН МАҚСАДЛИ ДОКТОРАНТУРАГА (PhD) ҚАБУЛ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 19 июлдаги 606 сонли Қарори, Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 02-20/5286–сонли мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 сентябрдаги 08-09/12583–сонли хатига асосан Тошкент тиббиёт академияси 2022 йил учун, (ТТА Термиз филиалида 3 йилдан 5 йилгача ишлаб бериш шарти билан) мақсадли докторантурага (PhD) ТТА Термиз филиали учун қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабулини эълон қилади:

14.00.09 – Педиатрия;
14.00.11 – Дерматология ва венерология;
14.00.17 – Фармакология ва клиник фармакология;
14.00.27 – Хирургия;
14.00.07 – Гигиена;
14.00.22 - Травматология ва ортопедия;
14.00.15 - Патологик анатомия;
14.00.18 - Психиатрия ва наркология
14.00.36 - Аллергология ва иммунология;
14.00.31 - Урология


Керакли ҳужжатлар:
– академия ректори номига ариза;
– меҳнат дафтарчаси (тасдиқланган нусхаси);
– олий таълим муассаси бакалавриат ёки магистратура (клиник ординатура) дипломларнинг нусхалари;
– эълон қилинган мақола ва тезислар нусхалари;
– паспорт нусхаси;
– маълумотнома ва таржимаи ҳол (объектив маълумотнома).


Мақсадли докторантурага (PhD) танловида қатнашувчи талабгорлар томонидан ихтисослик ва чет тили бўйича кириш имтиҳонлари топширилади,


Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 октябргача қабул қилинади.


Кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 5-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.


Барча талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/ веб-сайтида рўйҳатдан ўтишлари лозим.


Манзил: Термиз шаҳри, И.Каримов кўчаси, 64 уй.
Телефон: +998 (76) 223-47-20.


Қўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин:
+998 (97) 784-0403

Comment:
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
navroz
sport er
sport ayollar
TIJ