Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори

 

 

 

Сектор бошлиғи

Мамаражабов Мироншоҳ Абдимўмин ўғли

Тел: +99899-718-72-10

E-mail: mamarajabovmironshoh@gmail.com

 


 

 

Иқтидорли талабаларнинг илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш сектори 1-тоифали муҳандиси

Тилавқобилова Дилдора Жайлов қизи

Тел: +998(91) 582-41-74

E-mail:dildora4174@gmail.com

 

 


  • Секторнингасосий фаолият йўналишлари:
    Кафедра учун иқтидорли ёшлар билан ишлаш дастурларини яратиш
    • Талабалар билан семинар-тренинглар олиб бориш 
    • Иқтидорли талабаларни тақдирлаш. 
    • Республикани илмий муассасалари, марказлари ва таркибий қисмлари билан иқтидорли талабалар билан ишлаш бўйича биргаликдаги илмий курсларни ташкил этиш мақсадида ижодий алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлаш.

  • Секторфаолиятини ташкил этиш ва бошқариш: 
    Сектор бошқарувчиси сектор бошлиғи бўлиб, ОТМ директори буйруғи асосида тайинланади

              Сектор ишчилари сектор бошлиғи таклифи орқали директор томонидан тайинланади

              Сектор бошлиғи сектор ҳолати бўйича ва филиал Устави бўйича бошқаришни амалга оширади


Сектор тузилиши. Сектор 2 та штат бирлигидан иборат:
• Сектор бошлиғи
• Сектор 1-тоифали муҳандиси

Сектор вазифалари: 

Иқтидорли талабаларни илмий ва касбий қизиқишларини эътиборга олган ҳолда аниқлаш, танлаш мақсадида саралаш (оғзаки имтиҳон, вазиятли масалалар, тест топшириқлари),  уларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш;

         Иқтидорли ёшларни қидириш, саралаш ва улар билан ишлаш жараёнларини бошқариш ва уларга кўмаклашиш, талаба ва стажёр-тадқиқотчи изланувчилар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти, Навоий, Беруний, Улуғбек, Зулфия ва бошқа номдаги нуфузли стипендия совриндорларини тайёрлаш жараёнини бошқариш;

Илмий фаолиятга қизиққан, мустақил фикрга эга, қобилиятли, иқтидорли талабаларни “Устоз-шогирд” тизимида салоҳиятли профессор-ўқитувчиларга бириктириш; 

         Иқтидорли талабларнинг фаолиятини талабалар илмий жамияти фаолияти билан ҳамкорликда олиб боришни ташкил қилиш(ТИЖ конференциясини ўтказиш);

        Иқтидорли талабалар билан индивидуал, мақсадли ишлаш тадбирларини ташкил этиш, уларни фанлар бўйича олимпиадалар, турли жамғармалар (жумладан хорижий) танловларида қатнашишга тайёрлаш;

         Истеъдодли ва иқтидорли талабаларни аниқлаш, уларни мақсадли тайёрлаш ҳамда илмий тўгараклар ва клубларга жалб этиш, турли илмий тадбирлар, конференциялар, семинарлар, Республика олимпиадалари ва форумларида талабаларнинг иштирок этишларини ташкил этиш, деканат билан биргаликда уларни рағбатлантириш учун тавсиялар бериш;

Иқтидорли талабаларни тарбиялаш, олимпиада ва танловларда, шу жумладан, “Истеъдод” жамғармаси ва давлат грантлари танловида иштирок этишга тайёрлаш, талабаларнинг мустақил ишлаш шакл ва услубларини такомиллаштириш бўйича чоралар кўриш;

           Талабалар илмий-ижодий фаолиятини тизимли асосда ташкил этиш, иқтидорли талабаларни аниқлаш ва уларни илмий-тадқиқотларга жалб этиш, илмий-тадқиқот ишларини индивидуал ва жамоа бўлиб бажаришга ўргатиш, уларнинг илмий-ижодий фаолиятини рўёбга чиқариш учун зарур ташкилий, услубий ва моддий-техникавий шарт-шароитларни яратиш;

           Иқтидорли талабалар билан ишлашнинг самарали механизмларини жорий этиш бўйича таклифлар киритиш;

           Ёшлар билан ишлаш,  маънавият ва маърифат бўлими билан биргаликда Иқтидорли ёшларга ўз имкониятларини юзага чиқариш учун шароит яратиш ҳамда бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида театр-студиялар, турли хил тўгараклар ташкил этиш, фестиваллар ва оммавий тадбирлар уюштириш;

  Иқтидорли талабаларнинг интеллектуал салоҳиятидан, илмий-тадқиқот фаолиятидан даврий равишда хабардор бўлиб бориш;

 Ҳар бир кафедрадаги иқтидорли талабаларга ва тўгаракларга маъсул ходимларнинг олиб бораётган ишларини назорат қилиш, кафедрада иқтидорли талабалар учун яратилган муҳит ва шароитни ўрганиш;

 Иқтидорли талабларга муаллифлик дипломлари ва гувоҳномаларини хужжатлаштириш;

 Филиалда “Энг яхши мустақил иш”, “Энг яхши ижодий ёндашув”, “Энг яхши инновацион ғоя”, “Инновацион таълим”, “Йил талабаси” каби лойиҳавий танловлар номинацияларига Талабаларни жалб этиш орқали талабаларда мустақил таълим олишни ривожлантириш;

Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш сектори билан ҳамкорликда турли соҳа вакилларини жалб қилган ҳолда мастеркласслар ташкил этиш;

Иқтидорли талабаларнинг илмий мақола ва тезисларини Республика ва хорижий давлатларнинг журналларида эълон қилдирилишига кўмаклашиш;

Матбуот котиби билан ҳамкорликда Иқтидорли талабларнинг илмий изланишлари ҳамда эришган ютуқлари тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чиқишларини ташкил этиш;

Республика ва хорижий олимлар томонидан амалга оширилаётган илмий-тадқиқот ишлари натижалари бўйича илмий семинар, конференция ва анжуманлар тўғрисида эълон бериб бориш ва уларнинг иштирокини таъминлаш;

Республика миқёсидаги  танловларнинг ОТМ босқичини ўтказиш;

Бухгалтерия билан ҳамкорликда доимий илмий изланишда бўлган талабаларга  мотивация бериш мақсадида моддий рағбатлантириш чораларини кўриш;

Ёшларнинг турли соҳаларда эришаётган ютуқларини кенга тарғиб этиш ва уларнинг онгида баркамол шахс идеалини шакллантириш орқали замонамиз қаҳрамонларини камол топтириш;

Иқтидорли талабалар билан доимий фикр алмашиш, таклифларини қўллаб-қувватлаш.


Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar