Приволжск тадқиқот тиббиёт университети (Россия) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "3+3" қўшма таълим дастури

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ҳамда Приволжск тадқиқот тиббиёт университети (Россия) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "3+3" қўшма таълим дастури 1-босқич имтиҳонлари натижаси чиқди.

✅Эслатиб ўтамиз, 2-босқич тест синовлари давлат тест маркази томонидан ўтказилади. Унга кўра, чет тили (рус тили) бўйича кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг камида 30 фоизини тўплаган абитуриентлар қўшма таълим дастури бўйича ўтказиладиган танловда иштирок этади. Яъни, ДТМ томонидан ўтказилган тестдан 30% дан ортиқ балл тўплаган номзод, биринчи босқичда тўплаган балларига мувофиқ юқоридан пастга қараб 25 та номзод танлаб олинади.

Муҳим: юқоридаги жадвалда 30% ва ундан ортиқ кўрсаткич қайд этган номзодлар 2-босқич тест синовларига қатнашиш ҳуқуқига эгалар.

✍️ДТМ томонидан тест синовлари ўтказилиш санаси ҳақида расмий саҳифаларимизда қўшимча маълум қиламиз.

Изоҳ: фанлар кесимида тўпланган баллар яхлитланган.

 


Университет ўртасида қўшма таълим дастури асосида ҳужжатлар қабул

Диққат!

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиали ва Приволжск илмий-тадқиқот тиббиёт университети ўртасида қўшма таълим дастури асосида ҳужжатлар қабул қилиш бошланди!

„3 + 3“ қўшма ўқув дастури (талаба 3 босқични ТТА ТФда + 3 босқични ПТТУда ўқийди) битирувчиларга 2 та диплом ва халқаро даражада таълим олиш имконини беради. Ўқиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Ҳужжатларни топшириш учун ҳттps://lka.pimunn.net/ hаволаси орқали рўйхатдан ўтилади ҳамда шахсий кабинетга нотариал тасдиқланган паспорт ва аттестат/дипломнинг нусхалари илова қилинади (порталда фамилия, исм, отасининг исми паспортнинг нотариал тасдиқланган нусхада ёзилгандек кўрсатилиши шарт )

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 23 августигача қабул қилинади.


Кириш имтиҳонлари 2 босқичда амалга оширилади :

 1-босқич. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида кириш имтиҳонлари Давлат тест маркази томонидан рус тили фанидан ўтказилади. (Рус тилини билиш даражаси камида 30% бўлиши керак).

 2-босқич. ТТА ТФ ҳудудида, қуйидаги фанлар бўйича онлайн тарзда ўтказилади:

  • биология;
  •  кимё;
  •  Рус тили.

 Кириш имтиҳонлари 24-25-26 август саналари оралиғида бўлиб ўтади.

Приволжск тадқиқот тиббиёт университети ўртасида қўшма таълим дастури асосида ҳужжатлар қабул қилиш 10 сентябргача узайтирилди!

Қўшимча маълумот учун тел: + 99899-447-07-03, + 99897-773-33-70

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз ш.
И. Каримов кўчаси, 64 уй.

 

Порядок_приема_в_ФГБОУ_ВО_«ПИМУ»_Минздрава_России_ПИМУ


ХОРИЖИЙ АБИТУРИЕНТЛАР ДИҚҚАТИГА!

 

Хорижий абитуриентлар учун

Тошкент тиббиёт академияси Термиз филиалида хорижий мамлакатларнинг фуқаролари исталган йўналишларини танлаб тахсил олишлари мумкин.

ТТА Термиз филиали талабаси бўлиш учун сиз оғзаки имтихон суҳбатидан ўтишингиз керак.

Суҳбатда қатнашиш учун сиздан қуйидаги ҳужжатларни топшириш талаб этилади:

– ТТА Термиз филиали директори номига сиз танлаган йўналиш, ўқиш тили кўрсатилган ариза;

– сиз билан боғланиш учун алоқа маълумотлари: яшаш манзилингиз ва телефон рақамлари (мурожаат этувчиларнинг ота-оналарининг телефон рақамлари билан);

– Аттестат еки диплом асл нусхаси ва нусхаси ва улар билан бирга олинган бахолар (иловаси билан) рус ёки ўзбек тилларига нотариал тасдиқланган таржимаси билан;

– миллий ва чет эл паспорти (нусхалари билан) ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома (агар яшаш ҳуқуқингиз бўлса, сиз шунингдек унинг нусхасини тақдим этишингиз керак);

– 3,5 х 4,5 см ўлчамдаги 6 та фотосурат.

Юқоридаги барча ҳужжатлар онлайн тарзда топширилиши мумкин!

Ушбу ҳужжатларнинг электрон шаклда почта орқали termiz@tma.uz манзилига юборилади

Кўп бериладиган бериладиган саволларга (ўзбек, рус, туркман, тожик ва инглиз тилларида) жавобларни бу ерда топиш мумкин. 

Қўшимча саволлар учун +998 95 5012118

+ 998 76 2234714

Мурожаат қилишингизни сўраймиз 

 

 


Барчаси: 3 та
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
navroz
sport er
sport ayollar
TIJ