Микробиология, иммунология, фармакология ва клиник фармакология кафедраси

Микробиология, иммунология, фармакология ва клиник фармакология кафедраси

Кафедрани вазифаси ва фаолияти:

     Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий  ўқув-техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қуйиш, ўқитишни замонавий компютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларда ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш, масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш ишларини амалга ошириш;

     Илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, кафедра мутахассислигига мос ёки турдош ихтисосликлар буйича номзодлик ва докторлик диссертатсияларини илмий семинарларда муҳокама қилиш, таълим хужжатларининг меъёр талабларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш

 

ТТА Термиз филиалида 2020-йилдан ўз фаолиятини бошлаган Микробиология, иммунология, фармакология ва клиник фармакология кафедраси 2020 йилдан Микробиология, иммунология, фармакология ва клиник фармакология кафедраси номини олди.

Кафедра тузилмаси:  

 

  1. Микробиология, иммунология ва вирусология,
  2. Фармакология ва клиник фармакология

3.Хаёт фаолияти хавфсизлиги

 

Якубова Марям 2020 йил Сентябр ойидан кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

       Кафедрада 2 нафар тиббиёт фанлар номзоди, 15 нафар ассистент  7 нафар ички ва ташқи ўриндошлар ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Кафедранинг илмий салохиятини ошириш мақсадида кафедранинг профессор ўқитувчилардан   Якубова Марям, Махмараимов Шавкат Тўхташович, Аманова Зулайхо Худаймуродовна, Ахмедова Саодат Тошболтаевна, Мустанов Жавохир Абдусаматовичлар хозирда илмий мавзулари бўйича изланишлар олиб бормоқдалар.

     2020/2021 ўқув йилининг кузги семестрида кафедра  профессор- ўқитувчилари тамонидан чет элда ва Республика миқёсидаги илмий журналларда  13 та мақола ҳамда турли хил илмий анжуманларда 14 та тезислар чоп қилинган.

       Кафедрада 2-3-4 курс талабаларига Микробиология, Иммунология, Фармакология, Клиник фармакология Хаёт фаолияти хавфсизлиги фанлари чуқур ўргатилмоқда.

       Кафедрада ўқув машғулотларида  янги педагогик технологияларни қўллаш  талабалар билимини ривожлантириш ва дарс самарадорлигини  ошириш мақсадида  қулайликлар яратилган бўлиб  видеопроектор, электрон доска,  компьютерлардан фойдаланиш имкониятлари яратиб берилган ва тўгараклар ташкил қилинган. 




Кафедранинг профессор ўқитувчилари ҳақида маълумот

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар тўғрисида маълумот



Kафедранинг халқаро алоқалари

Кафедранинг халқаро ҳамкорлик ишлари тўғрисида маълумот


Барчаси: 6 та
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
navroz
sport er
sport ayollar
TIJ