Тиббий биологик фанлари кафедраси

Кафедрани вазифаси ва фаолияти:

     Замонавий педагогик ва ахборот-коммуникатсия технологияларини жорий этиш, педагогик фаолият билан шуғулланишни бошлаган ёш ўқитувчиларга педагогик малака ва кўникмаларни эгаллашда ёрдам бериш, ахборот базасини яратиш, ўқув машғулотларида замонавий  ўқув-техника воситаларидан, якка тартибда ўқитиш ва мустақил таълим олиш услубларидан самарали фойдаланишни йўлга қуйиш, ўқитишни замонавий компютер техникалари билан жиҳозланган махсус ўқув аудиторияларда ташкил қилиш бўйича таклифлар киритиш, масофали ўқитиш элементларини ривожлантириш ишларини амалга ошириш;

     Илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш, кафедра мутахассислигига мос ёки турдош ихтисосликлар буйича номзодлик ва докторлик диссертатсияларини илмий семинарларда муҳокама қилиш, таълим хужжатларининг меъёр талабларига жавоб беришини белгилаш бўйича эксперт гуруҳлари таркибида иштирок этиш

 

ТТА Термиз филиалида 2018-йилдан ўз фаолиятини бошлаган 1-Тиббий биологик фанлар кафедраси 2020 йилдан Тиббий биологик фанлар кафедраси номини олди.

Кафедра тузилмаси:  

  1. 1. Тиббий кимё
  2. Биологик кимё
  3. Тиббий биология, Умумий генетика
  4. Гистология, цитология ва эмбриология

Шоймардонов Бахтиёр Холназарович 2020 йил декабр ойидан кафедра мудири лавозимида ишлаб келмоқда.

       Кафедрада 2 нафар катта ўқитувчи, 12 нафар ассистент  ҳамда 1 нафар доцент, 6 нафар ички ва ташқи ўриндошлар ўз иш фаолиятини олиб бормоқда.

Кафедранинг илмий салохиятини ошириш мақсадида кафедранинг профессор ўқитувчилардан   Кенжаев Ёдгор Маматқулович, Абдималиков Ибодулло Ибрагимович, Шарипова Фарида Салимжановна, Умаров Фахриддин Абдулазизович, Бозорова Махбуба Ишқувватовна ва Аманова  Дилшода Ўктамовналар хозирда илмий мавзулари бўйича изланишлар олиб бормоқдалар.

     2020/2021 ўқув йилининг кузги семестрида кафедра  профессор- ўқитувчилари тамонидан чет элда ва Республика миқёсидаги илмий журналларда  16 та мақола ҳамда турли хил илмий анжуманларда 3 та тезислар чоп қилинган.

       Кафедрада 1-2 курс талабаларига Тиббий кимё, Биологик кимё, Тиббий биология Умумий генетика, Гистология, цитология ва эмбриология фанлари чуқур ўргатилмоқда.

       Кафедрада ўқув машғулотларида  янги педагогик технологияларни қўллаш  талабалар билимини ривожлантириш ва дарс самарадорлигини  ошириш мақсадида  қулайликлар яратилган бўлиб  видеопроектор, электрон доска,  компьютерлардан фойдаланиш имкониятлари яратиб берилган ва тўгараклар ташкил қилинган. 

 


Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар

Кафедрада фаолият олиб бораётган профессор-ўқитувчилар тўғрисида маълумот


Кафедранинг илмий ишлари

Кафедранинг илмий ишлари тўғрисида маълумот


Кафедранинг ўқув ишлари

Кафедранинг ўқув ишлари тўғрисида маълумот


Кафедранинг маънавий-марифий ишлари

Кафедранинг маънавий-марифий ишлари тўғрисида маълумот


Кафедранинг халқаро ҳамкорлик ишлари

Кафедранинг халқаро ҳамкорлик ишлари тўғрисида маълумот


Барчаси: 6 та
Йил дастури
Card image cap

Сайтдан излаш
Рўйхатдан ўтиш
Ишонч телефони

(99876) 223-47-14

Ижтимоий тармоқлар
Кун фотоси
oquv
navroz
sport er
sport ayollar